locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мората рафиқаси билан иккинчи бор турмуш қуришни режалаштирмоқда

Жуфтлик сўнгги йилларда икки марта ажрашиш ёқасига келган, 2024-йил августида эса муносабатларини расман тугатган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Испания терма жамоаси ҳужумчиси Алваро Мората ва унинг турмуш ўртоғи Алисе Кампелло яна никоҳ қасамларини янгилашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Кампеллонинг ўзи Мадридда ўтказилган Формула-1 тадбирида маълум қилди.

Манбага кўра, жуфтлик сўнгги йилларда икки марта ажрашиш ёқасига келган, 2024-йил августида эса муносабатларини расман тугатган эди. Кейинчалик улар ярашди ва оилани, айниқса, тўрт нафар фарзандини биринчи ўринга қўйиб, муносабатларини тиклашга қарор қилди.

Кампелло янги маросим аввалгисидан анча камтарона бўлишини истayotganини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу сафар фақат энг яқин инсонлар ва фарзандлари иштирок этадиган кичик, оилавий маросим ўтказиш режалаштирилмоқда. Жуфтликнинг илк тўйи 2017-йил 17-июнда Венецияда бўлиб ўтган ва унда 400 дан ортиқ меҳмон қатнашган.

Маълумот учун, Мората айни пайтда «Леганес» сафида тўп тепмоқда ва оиласи билан Мадридда яшамоқда. Жуфтликнинг тўрт нафар фарзанди бор.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг