Мората \"Комо\"га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images
"Милан" Альваро Моратани "Комо"га сотишга тайёр. Бу ҳақда Milan News нашри хабар бердию
Қайд этилишича, испаниялик ҳужумчининг трансфери борасида мулоқот олиб бормоқда. "Россонерилар" 15-18 млн евро ишлаб олмоқчи.
Шу билан бирга, қишдан бери "Галатасарой"да тўп тепаётган Моратанинг ижарасини тўхтатишга тўғри келади.
Шунингдек, унга Ла Лига жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Испания терма жамоаси футболчиси 2024/25 йилги мавсумда А Серияда 16 та, Туркия чемпионатида 12 та ўйин ўтказиб, жами 11 та гол урди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист