«Монако» Себальос»ни ижара олмоқчи
Фото: Getty Images
“Реал” ярим ҳимоячиси Дани Себальос фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, томонлар эҳтимолий келишув тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Франция клуби 29 ёшли испанияликни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Себальоснинг "Реал" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У 2024/25 йилги мавсум 45 ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист