locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Монако” Ромелу Лукаку трансферига қизиқиш билдирмоқда

“Наполи” айрим янги трансферларни амалга ошириш учун бельгиялик ҳужумчини сотишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Наполи” ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Foot Mercato маълумотига кўра, “Монако” 33 ёшли бельгиялик футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. Клуб Фоларин Балогуннинг эҳтимолий кетишини инобатга олган ҳолда, Лукакуни ҳужум чизиғини кучайтириш учун номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Манбага кўра, “Монако” футболчининг трансфер шартлари бўйича маълумот сўраган. “Наполи” эса Лукакуни тахминан 10 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Италия клуби айрим янги трансферларни амалга ошириш учун бельгиялик ҳужумчини сотишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, “Наполи” Лукакунинг эҳтимолий ўрнига “Арсенал” ҳужумчиси Габриел Жезусни кўриб чиқаётгани айтилмоқда.

Ўтган мавсумда Лукаку жароҳатлар сабаб 196 кунни сафдан ташқарида ўтказиб, барча мусобақаларда 34 та учрашувни ўтказиб юборди. У мавсум давомида атиги 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг