«Монако» Лукакуни сотиб олишга қизиқмоқда
«Наполи» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Foot Mercato нашри маълумотича, 33 ёшли бельгиялик форвардга «Монако» жамоаси жиддий қизиқиш билдирган.
Маълум қилинишича, таркибни тарк этиши кутилган Фоларин Балогун ўрнига ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштираётган «Монако» аллақачон Лукаку трансфери бўйича дастлабки маълумотларни сўраб мурожаат қилган.
«Наполи» бельгиялик футболчини тахминан 10 миллион евро атрофидаги сумма эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Лукаку ўтган мавсумда жароҳатлар сабаб 196 кун давомида шифохона рўйхатида қолди ва турли мусобақаларда жами 34 та учрашувни ўтказиб юборди. Натижада у бутун мавсум давомида бор-йўғи 7 та ўйинда майдонга тушди, жами 64 дақиқа ўйнаб, 1 та гол урган.