locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Монако» «Ланс»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

«Монако» очколарини 13 тага етказиб, Лига 1 жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Монако» «Ланс»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди
ФОТО: Getty images

Франция чемпионатининг 5-турида «Монако» ўз майдонида «Ланс»ни қабул қилди.

Учрашувни мезбонлар фаол бошлади ва 32-дақиқада ҳисобни очди. Маттис Аблиннинг узатмасидан сўнг Парис Бруннер аниқ зарба билан «Монако»ни олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади — 1:0.

Иккинчи бўлимда «Ланс» фаоллигини оширди ва 57-дақиқада мувозанатни тиклади. Флориан Товеннинг узатмасидан кейин Матьё Юдоль ўз номини таблога ёздирди.

Бироқ учрашув якунида «Монако» яна олдинга чиқди. Жонатан Градининг ўз дарвозасига киритган тўпи мезбонларга ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, «Монако» очколарини 13 тага етказиб, Лига 1 жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. «Ланс» эса 4 очко билан 10-поғонада қолди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг