«Монако» Франция чемпионатида кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди
Ҳозирда монегасклар Лига 1 турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
ФОТО: Getty Images
Лига 1нинг 28-турида «Монако» ўз майдонида «Марсель» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа эвазига монегасклар чемпионат доирасидаги кетма-кет еттинчи ғалабасини тантана қилишди.
Жамоанинг ушбу муваффақиятли юриши 22-турда «Нант» устидан қозонилган ғалаба (3:1) билан бошланган эди. Шундан сўнг «Монако» қуйидаги жамоаларни мағлуб этишга муваффақ бўлди:
- «Ланс» (3:2)
- «Анже» (2:0)
- «ПСЖ» (3:1)
- «Брест» (2:0)
- «Лион» (2:1)
- «Марсель» (2:1)
Мазкур ғалабали серия жамоанинг турнир жадвалидаги ўрнини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Ҳозирда «Монако» 28 ўйиндан сўнг 49 очко жамғарган ҳолда Франция олий дивизиони жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.
«Монако» ўзининг навбатдаги баҳсини 10 апрел куни сафарда «Париж» жамоасига қарши ўтказади.
Насрулло Каримов
Журналист