\"Монако\" Фатининг 50 фоиз маошини тўлайди
Фото: Getty Images
"Барселона" ва "Монако"нинг Ансу Фати бўйича келишуви тафсилотлари маълум бўлди.
Аввалроқ, клублар вингерни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича келишувга эришгани хабар қилинганди.
"Монако" билан тўлиқ ва якуний келишувга эришиш учун "Барса" ва футболчи шартномани узайтириш бўйича келишиб олиши керак.
Вингернинг амалдаги шартномаси 2027 йилда тугайди ва яна бир йилга узайтирилиши керак.
Mundo Deportivo хабарига кўра, аввалига фақат 30 фоиз тўламоқчи бўлган монегаскликлар футболчининг маошининг 50 фоизини тўлашга рози бўлди.
Тахминларга кўра, Фати пайшанба куни Монте-Карлода тиббий кўрикдан ўтади, жума куни шартнома имзолайди ва шанба куни машғулотларга киришади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист