\"Монако\" Фати билан келишувга эришди
Фото: Getty Images
"Барселона" вингери Ансу Фати тез орада "Монако"да пайдо бўлиши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, клублар сотиб олиш имкониятини ўз ичига олган ижара шартномасининг сўнгги тафсилотларини келишмоқда.
Фати бир неча кун ичида янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди. Шундан сўнг “Монако” унинг трансферини расман эълон қилади.
Аввалроқ жамоа Пол Погба билан ҳам келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўтган мавсум Фати Испания чемпионатида 6 та ўйин ўтказди, аммо майдонни голсиз тарк этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист