locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Монако\" Де Хеани ўз сафига қўшиб олмоқчи

Унга Франциядан таклифлар тушмоқда
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Монако" Де Хеани ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

"Фиорентина" клубининг испаниялик дарвозабони Давид де Хеа "Монако"га ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, "Монако" Де Хеани ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. “Фиорентина” эса Де Хеани сақлаб қолиш ва унинг шартномасини 2028 йилнинг ёзига қадар узайтириш борасида музокаралар олиб бораётгани хабар қилинган.

Де Хеа жорий мавсум “Фиорентина” сафида барча турнирлар доирасида 42 та ўйин ўтказиб, 50 та гол ўтказиб юборган ва 11 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Футболчининг амалдаги клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва уни яна бир йилга узайтириш мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг