locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Монако” “Челси”нинг Ламин Камара учун 45 миллион евролик таклифини рад этди

Ҳозирча Лондон клуби яхшиланган таклиф билан қайтадими ёки йўқми, номаълум.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франциянинг “Монако” клуби ярим ҳимоячи Ламин Камарани сотишга шошилмаяпти. Журналист Мэтт Лоу маълумотига кўра, клуб “Челси”нинг 22 ёшли сенегаллик футболчи учун берган 45 миллион евролик таклифини рад этди.

Ҳозирча Лондон клуби яхшиланган таклиф билан қайтадими ёки йўқми, номаълум. “Челси” марказий ярим ҳимоясини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда ва Камара асосий номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Камара жорий мавсум барча мусобақаларда 4 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг “Монако” билан амалдаги шартномаси 2029-йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Transfermarkt сенегаллик футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Англияда ёзги трансфер ойнаси 1-сентябрдан 2-сентябрга ўтар кечаси ёпилади, шу сабабли “Челси”да келишувни якунлаш учун вақт кам қолган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг