«Монако» Ансу Фати трансфери бўйича «Барселона» билан келишувга эришди
Унга кўра, трансфер нархи 11 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
«Монако» клуби бундан аввал жамоа сафида ижара асосида тўп сурган вингер Ансу Фати трансфери борасида «Барселона» билан келишувга эришди. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбанинг келтиришича, томонлар ушбу битимни якунлашга жуда яқин туришибди, трансфер қиймати эса 11 миллион еврони ташкил этади.
Ансу Фати «Севилья» ва «Барселона» клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Профессионал даражада у каталонияликлар сафида ўйнаган, шунингдек, унинг фаолияти давомида «Брайтон» клуби ҳам бор.
Бундан ташқари, вингер Испания миллий терма жамоаси сафида ҳам учрашувлар ўтказган. Ортида қолган мавсумда футболчи жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди.