locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Молиявий инқироз: “Туран” ўзбек футболчилар билан хайрлашмоқда

Қозоғистон клуби барча легионерлар билан шартномани бекор қилмоқчи
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Молиявий инқироз: “Туран” ўзбек футболчилар билан хайрлашмоқда
Расм: upl.uz

Қозоғистоннинг “Туран” футбол клуби молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Мавжуд ҳолат туфайли клуб барча легионерлар билан хайрлашиш қарорини қабул қилди.

Маълумотларга кўра, жамоа сафида тўрт нафар ўзбек футболчиси тўп сурмоқда. Шахбоз Умаров, Хуршид Муҳторов ва Одил Абдумажидов клуб билан шартнома асосида ўйнаётган бўлса, Бехрух Аскаров “Пахтакор”дан ижара асосида жамоага қўшилган.

Футболчиларнинг кейинги тақдири ҳозирча аниқ эмас. Эҳтимол, “Туран” клуби уларга компенсация тўлашга мажбур бўлади. Катта эҳтимол билан, ушбу футболчилар Ўзбекистон чемпионатига қайтиши мумкин.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг