locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мойзе Кин янги клуб билан шартнома бўйича келишиб олди

Агар келишув амалга ошса, италиялик ҳужумчи “Комо”нинг ҳужум чизиғидаги асосий футболчилардан бирига айланиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Фиорентина” ҳужумчиси Мойзе Кин фаолиятини бошқа Италия клубида давом эттириши мумкин. 26 ёшли футболчи “Комо” билан узоқ муддатли шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида хабар берилди.

Томонлар 2031-йилгача мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришган. Энди “Комо” футболчининг трансфери бўйича “Фиорентина”га расмий таклиф юбориши кутилмоқда. Клуб Кин учун 40 миллион евро таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда Кин А Серияда 26 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Униг голларидан иккитаси пеналти орқали киритилган.

Агар келишув амалга ошса, италиялик ҳужумчи “Комо”нинг ҳужум чизиғидаги асосий футболчилардан бирига айланиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг