locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мойес фаолиятидаги 500-ғалабасига эришди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мойес фаолиятидаги 500-ғалабасига эришди
Фото: Getty Images

“Эвертон” бош мураббийи Дэвид Мойес мураббийлик фаолиятидаги юбилей ғалабасига эришди.

Opta Sports хабарига кўра, “Эвертон” Англия лига кубоги 2-босқичида “Мансфилд Таун”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу эса шотландиялик мутахассиснинг мураббийлик фаолиятидаги 500-ғалабасига айланган.

Қизиғи шундаки, Мойес мураббийлик фаолиятидаги илк ғалабасини айнан "Мансфилд Таун"га қарши ўйинда қўлга киритганди.

Бу 1998 йилда, шотландиялик ҳали ҳам "Престон"га мураббийлик қилаётганда содир бўлганди. "Престон"дан кейин Мойес “Эвертон”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал Сосьедад”, “Сандерленд” ва “Вест Хэм” клубларини бошқарган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг