locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич жамоа олдида қўшиқ куйламаслик учун «Милан»нинг барча футболчиларига iPhone совға қилди

Хорватиялик яримҳимоячи ўтган ёзда «россонерилар» сафига қўшилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Модрич жамоа олдида қўшиқ куйламаслик учун «Милан»нинг барча футболчиларига iPhone совға қилди
ФОТО: Getty Images

«Милан» ҳужумчиси Сантьяго Хименес ижтимоий тармоқларда жамоадоши Лука Модрич ҳақида қизиқарли ҳикоя билан бўлишди. Унинг сўзларига кўра, хорватиялик яримҳимоячи жамоага келганидан сўнг кийиниш хонасида қўшиқ айтиш анъанасидан ноодатий тарзда қочган.

Маълумки, футболда ҳар бир янги келган футболчи жамоага қўшилганидан кейин барчанинг олдида қўшиқ айтиб бериш анъанаси мавжуд. Аммо Модрич буни бошқача ҳал қилган.

«Биз кийиниш хонасига кирдик ва ҳар бир ўйинчининг ўрнида янги iPhone турганини кўрдик. Модрич уларни совға қилган экан. Ҳар биримизга биттадан телефон сотиб олиб берди. Қўшиқ айтиш ўрнига шундай совға улашди», — деди Хименес.

Эслатиб ўтамиз, Лука Модрич ўтган ёзда «Милан» сафига қўшилган эди. Унинг «россонерилар» билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг