locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич «Реал»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

40 ёшли футболчи ўтган йилнинг ёзида «Милан» сафига кўчиб ўтганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» яримҳимоячиси Лука Модрич ўзининг «Реал»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. 40 ёшли хорват футболчиси ўтган йилнинг июн ойида мадридликлар сафини тарк этиб, эркин агент сифатида Италия клубига кўчиб ўтган эди.

Шунингдек, матбуотда «Реал» жорий мавсум якунида «Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегрини ўз клубига таклиф қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Madrid Xtra ижтимоий тармоғи орқали Модричнинг бу борадаги фикрлари келтирилди:

«Аллегрининг ва менинг «Реал»га ўтишимизми? Миш-мишлар доимо бўлади, лекин бу мени қизиқтирмайди. Мен «Милан»да жуда бахтлиман».

Жорий мавсумда тажрибали ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Модричнинг «Милан» билан шартномаси мавсум якунга қадар мўлжалланган, бироқ футболчининг хоҳишига кўра у автоматик равишда яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг