locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич «Милан»га шарт қўйди

Хорватиялик футболчи ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Машҳур журналист Жанлука Ди Марзио ўз сайтида «Милан»нинг 40 ёшли яримҳимоячиси Лука Модрич қандай шартлар асосида Италия клубидаги фаолиятини давом эттириши мумкинлигини очиқлади.

Инсайдер берган маълумотларга кўра, хорватиялик футболчи «Милан»ни А Серия турнир жадвалининг юқори поғоналари учун кураша оладиган ва Чемпионлар Лигасида мунтазам иштирок этадиган рақобатбардош жамоа сифатида кўришни истамоқда. Бундан ташқари, тажрибали яримҳимоячи «россонерилар» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўз лавозимида қолишидан умидвор.

2025/2026 йилги мавсумда Модрич клуб сафида барча турнирлар доирасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳозирги вақтда «Милан» 63 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Лигада 75 очко тўплаган «Интер» пешқадамлик қилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг