locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич «Милан»да яна бир мавсум қолиши мумкин

Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Модрич «Милан»да яна бир мавсум қолиши мумкин
ФОТО: Getty images

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич фаолиятини «Милан»да яна бир йил давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.

Манбага кўра, «россонерилар» раҳбарияти 40 ёшли футболчи билан янги шартнома устида иш олиб бормоқда. Модричнинг ўзи ҳам ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор. Тажрибали хавбек жамоа учун омадсиз кечган ўтган мавсумдан кейин фаолиятини юқори нотада якунлашни истамоқда.

Якуний қарор футболчининг таътилидан қайтиши ортидан қабул қилинади. Агар томонлар келишувга эришса, Модрич июль ойи охирида старт оладиган «Милан»нинг Австралия бўйлаб ёзги йиғинида жамоага қўшилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг