locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич «Милан»да йилига қанча маош олиши маълум

40 ёшли футболчи билан тузиладиган янги келишув 2027 йил ёзигача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Модрич «Милан»да йилига қанча маош олиши маълум
ФОТО: Getty images

Хорватиялик тажрибали ярим ҳимоячи Лука Модрич яқин кунларда «Милан» клуби билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда машҳур инсайдер Николо Скира X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, 40 ёшли футболчи билан тузиладиган янги келишув 2027 йил ёзигача амал қилади. Шартномага мувофиқ, Модрич йилига 4,5 миллион еврогача маош олади.

Модрич «Милан» сафига 2025 йил ёзида қўшилган эди. Шу вақт ичида у барча мусобақаларда 37 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt маълумотига кўра, тажрибали ярим ҳимоячининг бозор қиймати 3,5 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг