Модрич Хорватияда йил футболчиси
У кетма-кет эса 10-марта қўлга киритди.
ФОТО: Getty images
“Милан” ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватиянинг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда “россонери” матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, 40 ёшли футболчи ушбу мукофотни фаолияти давомида 14-марта, кетма-кет эса 10-марта қўлга киритди.
Жорий мавсумда Лука Модрич клуб даражасидаги барча турнирларда 35 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 3 та ассист муаллифи бўлди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.
Ҳозирда томонлар шартномани узайтириш бўйича музокара ўтказмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист