locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич Хорватия терма жамоаси сафида 200-ўйинни ўтказди

Лука 2006 йилдан бери терма жамоа либосида тўп суриб келади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Модрич Хорватия терма жамоаси сафида 200-ўйинни ўтказди
ФОТО: Getty images

Жаҳон чемпионати-2026 гуруҳ босқичи доирасидаги Панамага қарши баҳс Хорватия миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модрич учун миллий жамоадаги 200-ўйин бўлди.

40 ёшли хорватиялик 2006 йилдан март ойидан буён терма жамоа сафида майдонга тушиб келмоқда.

Маълумот учун, 200 ўйинда Лука 29 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширган ҳамда 11 та сариқ карточка олган.

Эслатиб ўтамиз, фақат португалиялик Криштиану Роналду (230 ўйин), кувейтлик Бадир Ал Мутава (202 ўйин) ва аргентиналик Лионель Месси (201 ўйин) халқаро даражада Лукадан кўпроқ ўйин ўтказган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг