locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич Хорватия миллий терма жамоасида ўйнашда давом этади — манба

Шунингдек, унинг «Милан»да ҳам қолиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Модрич Хорватия миллий терма жамоасида ўйнашда давом этади — манба
ФОТО: Getty images

Лука Модрич 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Хорватия терма жамоасидаги фаолиятини якунламасликка қарор қилди.

Хорватия мундиалнинг 1/16 финал босқичида Португалияга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этган эди. Ушбу натижадан сўнг миллий жамоа бош мураббийи Златко Далич ўз лавозимини тарк этди.

Tportal нашрининг 24sataга таяниб хабар беришича, 40 ёшли Модрич камида яна бир мавсум Хорватия терма жамоаси сафида ўйнашни режалаштирмоқда. Шунингдек, унинг «Милан»да ҳам қолиши кутилмоқда.

Манбага кўра, Модричнинг бу қарор қабул қилишига Славен Биличнинг терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланиши таъсир кўрсатган. Айнан Билич бошчилигида Лука Модрич 2006 йилда Хорватия миллий жамоаси сафида илк бор майдонга тушган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг