locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Модрич футболчи бўлмаганида ким бўлишни истаганини айтди

Хорватиялик яримҳимоячи ҳозирда «Милан» сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Модрич футболчи бўлмаганида ким бўлишни истаганини айтди
ФОТО: Getty Images

Хорватиялик яримҳимоячи, ҳозирда «Милан» сафида тўп сурётган Лука Модрич футболчи бўлмаганида официант бўлишни истаганини айтди.

Кенг оммага Модрич Мадриднинг «Реал» клубидаги муваффақиятли фаолияти орқали танилган бўлиб, ушбу жамоа таркибида у кўплаб совринларни қўлга киритган.

Шунингдек, Лука Лондоннинг «Тоттенхэм» клубида ҳам ўйнаган. «Милан» сафида эса яримҳимоячи 2025 йил ёзидан бери ҳаракат қилмоқда.

«Менга оддийлик ёқади. Оддий оила, оддий ҳаёт, майда-чуйда нарсалар. Ўзимни ҳеч қачон бошқалардан устун деб ҳисобламаганман. Умрим давомида бирор марта ҳам ўзимни кимдандир юқори қўйганим йўқ. Агар футболчи бўлмаганимда, официант бўлишни истардим. Бу ишни яхши бажарардим ва менга ёқарди.

Мен меҳмонхона хўжалиги йўналишида таҳсил олганман. Ўқишнинг биринчи йилида Задар шаҳридаги Marina ресторанида амалийот ўтаганмиз, у ерда асосан тўй маросимлари ўтказиларди. Мен ичимликлар тарқатардим, хорват тўйларида эса ичимликлар жуда кўп бўлади. Ягона ёқтирмаган жиҳатим — идиш-товоқ ювиш эди», — дея Модричнинг сўзларини келтиради Corriere della Sera нашри.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг