Модрич фаолиятини «Динамо Загреб»да давом эттириши мумкин
«Милан» яримҳимоячиси Лука Модрич 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг ўз ватанига қайтиб, Загребнинг «Динамо» жамоаси сафига қўшилиши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.
40 ёшли футболчи профессионал фаолиятини айнан Загреб жамоасида бошлаган, унинг болаликдаги кумири эса ҳозирда клуб президенти лавозимида фаолият юритаётган Звонимир Бобан ҳисобланади. Модрич айни дамда фаолиятини қадрдон клубида якунлаш вариантиини кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, «Милан» тажрибали футболчи билан шартномани яна бир йилга узайтириш ҳуқуқига эга. Агар Модричнинг ўзи хоҳиш билдирса, Италия клуби ушбу бандни фаоллаштиришга тайёр. Шунингдек, хорват юлдузининг ЖЧ-2026 дан сўнг бутунлай бутсаларини михга илиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
Маълумот учун, жорий мавсумда Модрич «Милан» сафида барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.