Мўмин Мелиев — «Металлург» футболчиси
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган «Металлург» таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суръатларда олиб бормоқда.
Жумладан, ҳужумчи Мўмин Мелиев янги мавсумда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Мўмин Мелиев 1997 йилнинг 5 апрель санасида Жиззахда таваллуд топган.
25 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Машъал", "Қўқон-1912", "Локомотив", "Хоразм", "Истаравшан" (Тожикистон), "Партизан Бардеёв" (Словакия) жамоаларида тўп тепган.
Ўтган мавсум Мелиев Словакиянинг "Партизан Бардеёв" клуби сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 5 та голли узатма етказиб берган.
Мўмин Мелиев янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва унга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз.
Мўмин Мелиев
Туғилган санаси: 05.04.1997
Туғилган жойи: Жиззах
Бўйи: 1.91
Амплуаси: Ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: "Сўғдиёна", "Машъал", "Қўқон-1912", "Локомотив", "Хоразм" , "Истаравшан" (Тожикистон), "Партизан Бардеёв" (Словакия).