locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МЛСнинг 3 клуби Де Брюйнега қизиқиш билдирмоқда

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026/2027 йилги мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МЛСнинг 3 клуби Де Брюйнега қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

Бельгиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брюйне океан ортига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. МЛСнинг бир нечта клублари юлдуз футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор.

Инсайдер Экрем Конур маълумотларига кўра, 35 ёшли футболчига «Интер Майами», «Сан-Диего» ва «Чикаго Файр» клублари шартнома таклиф қилмоқчи.

Айни пайтда де Брюйне «Наполи» футболчиси ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026/2027 йилги мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

Италия А Сериясининг жорий мавсумида бельгиялик футболчи неаполликлар сафида 5 та учрашувда майдонга тушди. Кевин 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг