locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МЛСда Мессидан қимматроқ икки футболчи маълум қилинди

Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» сафида ўйнамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МЛСда Мессидан қимматроқ икки футболчи маълум қилинди
ФОТО: Getty images

Тransfermarkt портали МЛСда энг қиммат футболчилар рўйхатини тақдим этди.

Рейтингнинг биринчи поғонасидан «Торонто» футболчиси Жош Сарджент ҳамда «Синсиннати» вакили Эвандер жой олди. Ҳар икки футболчи 16 миллион еврога баҳоланган.

Кейинги ўринда «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси қайд этилди. Саккиз карра «Олтин тўп» соҳибининг трансфер нархи 15 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Яна икки футболчи — «Сан-Диего» вакили Андерс Дрейер ҳамда «Лос-Анжелес» футболчиси Сон Ҳён Мин ҳам айнан шу суммага баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» сафида ўйнамоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг