МЛС плей-офф босқичи. «Интер Майами» кейинги босқичга чиқди, Мессидан дубл
Эндиликда Маскерано шогирдлари “Цинциннати” билан куч синашади.
ФОТО: Getty images
МЛС плей-офф босқичи доирасида “Интер Майами” ўз уйида “Нэшвилл”га қарши учинчи учрашувини ўтказди.
Мазкур баҳсда майамиликлар йирик 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Лионель Месси учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва икки гол ҳамда бир ассист муаллифи бўлди. Мезбонларнинг яна икки голи Алленде номига қайд этилди.
Шу тариқа, Майами клуби плей-офф босқичининг чоракфиналига йўл олди. Ушбу босқичда Маскерано шогирдлари “Цинциннати” билан куч синашади.
МЛС плей-офф босқичи. 9 ноябр
Интер Майами — Нэшвилл 4:0
Голлар: Месси 10, 39, Алленде 73, 76
Розикжон Султонмуродов
Журналист