MLS. Мессининг учта голли узатмаси «Интер Майами»га «Нью-Инглэнд Революшн»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Мессидан учта ассист.
ФОТО: Getty images
МЛС чемпионати доирасидаги навбатдаги баҳсда «Интер Майами» ўз майдонида «Нью-Инглэнд Революшн» жамоасини қабул қилди.
Флорида клуби сафида Тадео Алленде ва Жорди Альба иккитадан гол уришди. Аргентиниялик ҳужумчи Лионель Месси учта голли узатма муаллифи бўлди.
Натижада «Интер Майами» 59 очко билан турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этган. Клубни чемпионат пешқадами билан 7 очко ажратиб турибди.
АҚШ — Major League Soccer (МЛС)
Интер Майами (Майами) — Нью-Инглэнд Революшн (Фоксборо) - 4:1
Голлар: 1:0 — Алленде (32'), 2:0 — Альба (45+3'), 2:1 — Тургеман (59'), 3:1 — Алленде (60'), 4:1 — Альба (63')
Розикжон Султонмуродов
Журналист