locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

MLS. Месси ўйнаган баҳсда «Интер Майами» «Нью-Инглэнд Революшн»ни енга олмади

Месси майдонни голсиз тарк этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
MLS. Месси ўйнаган баҳсда «Интер Майами» «Нью-Инглэнд Революшн»ни енга олмади
ФОТО: Getty images

MLS доирасида «Интер Майами» ўз майдонида «Нью-Инглэнд Революшн»ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Меҳмонлар ҳисобни 56-дақиқада испаниялик ярим ҳимоячи Карлес Хилнинг голи билан очди. Майдон эгалари сафида ягона голни 76-дақиқада аргентиналик ҳужумчи Херман Бертераме киритди.

«Интер Майами» 9 та учрашувдан кейин 19 очко билан Шарқий конференцияда иккинчи ўринда бормоқда. Фоксборо жамоаси эса 16 очко билан учинчи поғонада жойлашган.

Кейинги баҳсда «Интер Майами» 3 май куни ўз майдонида «Орландо Сити»ни қабул қилади,
АҚШ — MLS
«Интер Майами» — «Нью-Инглэнд Революшн» 1:1
Голлар: Хиль 56 (0:1), Бертераме 76 (1:1).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг