locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

MLS. Месси гол урган ўйинда «Интер Майами» «Ди-Си Юнайтед»ни мағлуб этди

Луис Суарес учрашув қайдномасига киритилди, бироқ захирада қолдирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
MLS. Месси гол урган ўйинда «Интер Майами» «Ди-Си Юнайтед»ни мағлуб этди
MLS. Месси гол урган ўйинда «Интер Майами» «Ди-Си Юнайтед»ни мағлуб этди

8 март куни Вашингтондаги «Ауди Филд» стадионида MLS мунтазам чемпионати доирасида навбатдаги тур учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар — «Интер Майами» клуби «Ди-Си Юнайтед» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда «Интер Майами»нинг аргентиналик юлдуз футболчилари Родриго Де Паул ҳамда Лионел Месси рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўз жамоасига муҳим ғалабани тақдим этишди. Меҳмонлар сафида ягона жавоб тўпини Тай Барибо киритди. Уругвайлик тажрибали ҳужумчи Луис Суарес учрашув қайдномасига киритилган бўлса-да, баҳсни захира ўриндигида ўтказди.

Ушбу ғалабадан сўнг, «Интер Майами» 3 та ўйиндан кейин 6 очко жамғариб, Шарқий конференция турнир жадвалида учинчи ўринни банд этди. Вашингтонликлар эса худди шу қадар ўйиндан сўнг 3 очко билан еттинчи поғонада бормоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг