locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МЛС. Месси гол урган беллашувда «Интер Майами» мағлуб бўлди

Лео аввалги турда ассист қайд этганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МЛС. Месси гол урган беллашувда «Интер Майами» мағлуб бўлди
ФОТО: Getty images
MLS USA
22.08.2026, Як.
Интер Майами
1
Торонто
2

«Интер Майами» МЛС мунтазам чемпионати доирасида ўз майдонида «Торонто»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

59-дақиқада «Торонто» ҳужумчиси Жошуа Саржент ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, меҳмонлар форварди Деррик Этьен жамоасининг иккинчи голини киритди.

83-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобдаги фарқни қисқартирди ва баҳснинг якуний натижасини ўрнатди — 1:2.

Месси кетма-кет иккинчи учрашувда самарали ҳаракат қайд этди. У аввалги баҳсда «Нэшвилл»га қарши ўйинда голли узатмани амалга оширганди. Ўша учрашув «Интер Майами»нинг 1:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган.

«Интер Майами» 21 та учрашувдан кейин 39 очко билан МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

МЛС

Интер Майами – Торонто 1:2

Голлар: Месси 83 – Саржент 59, Этьен 61

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг