MLS Месси бўйича қарор чиқарди: аргентиналик юлдуз дисквалификация қилинмайди
"Интер Майами" ҳужумчисига 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг тикланиш учун махсус таътил берилган.
Фото: Getty Images
Major League Soccer (MLS) Лионель Месси MLS All-Star учрашувини ўтказиб юборгани учун дисквалификация қилинмаслигини расман тасдиқлади.
Лига маълум қилишича, "Интер Майами" ҳужумчисига 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги иштирокидан сўнг тикланиш учун махсус таътил берилган. Шу сабабли у All-Star ўйинини ўтказиб юборган бўлса-да, унга нисбатан ҳеч қандай интизомий жаза қўлланилмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Месси ва Жорди Алба MLS All-Star учрашувини рухсатсиз ўтказиб юборгани сабабли бир ўйинга дисквалификация қилинган эди. Бироқ бу сафар MLS ва футболчилар уюшмаси ўртасидаги келишув асосида Жаҳон чемпионати иштирокчиларига тикланиш даври берилгани сабабли Месси жазодан озод этилди.
Насрулло Каримов
Журналист