locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МЛС. Месси ассист қилди, «Интер Майами» «Атланта» билан дуранг ўйнади  

«Интер Майами» 23 та ўйиндан кейин 43 очко билан МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МЛС. Месси ассист қилди, «Интер Майами» «Атланта» билан дуранг ўйнади  
ФОТО: Getty images

«Интер Майами» МЛС мунтазам чемпионатининг уй учрашувида «Атланта» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

32-дақиқада Лионель Мессининг узатмасидан сўнг «Интер Майами» ярим ҳимоячиси Каземиро ҳисобни очди.

Орадан уч дақиқа ўтиб, «Атланта» ҳужумчиси Мигель Альмирон жавоб голини урди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса Луис Суарес мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

73-дақиқада Альмирон пенальтидан фойдалана олмади. 86-дақиқада эса «Атланта»нинг янги ҳужумчиси Брель Эмболо 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

«Интер Майами» 23 та ўйиндан кейин 43 очко билан МЛС Шарқий конференцияси турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Атланта» эса 23 та баҳсда 22 очко жамғариб, 14-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг