locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

MLS. Лионель Месси гол урган ўйинда “Интер Майами” йирик ҳисобда мағлубиятга учради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
MLS. Лионель Месси гол урган ўйинда “Интер Майами” йирик ҳисобда мағлубиятга учради
ФОТО: Getty Images
MLS USA
10.05.2025, Як.
Миннесота Юнайтед
4
Интер Майами
1

MLS'нинг 12-туридан ўрин олган баҳсда “Миннесота Юнайтед” ва “Интер Майами” ўзаро баҳс олиб борди ва якунда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ҳисоб 32-дақиқада Бонгокуле Хлонгван томонидан очилди. 45+2-дақиқада эса Антони Марканич мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.

Иккинчи бўлим бошида, аниқроғи 48-дақиқада Лионель Месси ҳисобни қисқартирди. Бироқ 68-дақиқада Марсело Вегандт ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 70-дақиқада эса Робин Лод ҳисобни 4:1 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа, “Миннесота Юнайтед” ушбу ғалабадан сўнг Ғарбий конференцияда 2-ўринга кўтарилиб олди (22 очко). “Интер Майами” эса Шарқий конференцияда 4-ўринни эгаллаб турибди (21 очко).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг