МЛС клуби Сон учун 20 млн доллар маош таклиф қилди
Фото: Getty Images
Сон Хён Мин МЛСда энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, "Лос-Анжелес" "Тоттенхэм"нинг 33 ёшли вингерига йилига тахминан 20 миллион доллар маош таклиф қилди.
МЛСда маош олиш бўйича рекордчи "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси бўлиб, у мавсумда 20,45 миллион маош олади.
Олдинроқ "шпорлар" Лондон клубидан кетишини эълон қилган Сон учун 20 миллион фунт олмоқчи экани маълум бўлганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист