МЛС. «Интер Майами» мавсумни ғалаба билан якунлади. Мессидан хет-трик ва ассист
Флорида клуби 3-ўринни эгаллади.
ФОТО: Getty images
MLS чемпионати доирасидан ўрин олган учрашувда «Нэшвилл» ўз майдонида «Интер Майами»ни қабул қилди.
Учрашув 5:2 ҳисобида Флорида клубининг ғалабаси билан якунланди.
«Интер Майами» сафида аргентиналик юлдуз Лионель Месси хет-трик қайд этди. Шунингдек, Месси ўз ҳисобига битта голли узатмани ёзиб қўйди.
Бу баҳс МЛСнинг мунтазам чемпионатдаги охирги тури бўлди. Унга кўра, «Интер Майами» 34 ўйинда 65 очко тўплаб, Шарқий конференцияда 3-ўринни эгаллади.
АҚШ — МЛС. Мунтазам мавсумнинг 34-тури
Нэшвилл (Нэшвилл) – Интер Майами (Майами) – 2:5
Голлар: 0:1 – Месси (35'), 1:1 – Сарриж (43'), 2:1 – Шаффельбург (45+6'), 2:2 – Месси (63'), 2:3 – Родригес (67'), 2:4 – Месси (81'), 2:5 – Сеговия (90+1').
Розикжон Султонмуродов
Журналист