locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

МЛС. «Интер Майами»дан ғалаба, Мессидан гол ва ассист

«Интер Майами» 27 учрашувдан кейин 49 очко тўплаб, МЛСнинг Шарқий конференцияси жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
МЛС. «Интер Майами»дан ғалаба, Мессидан гол ва ассист
ФОТО: Getty images

Флорида штати (АҚШ) Форт-Лодердейл шаҳрида жойлашган «DRV PNK Stadium»да МЛСнинг навбатдаги туридан ўрин олган «Интер Майами» — «Сиэтл Саундерс» учрашуви бўлиб ўтди. Майами клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда мезбонлар сафида Альба, Месси, Фрэй биттадан гол уришди. Меҳмонларнинг ягона голи Варгас ҳисобига ёзилди.

Дарвоқе, учрашувда аргентиналик 38 ёшли футболчи Альбанинг голига узатмани амалга оширди.

«Интер Майами» 27 учрашувдан кейин 49 очко тўплаб, МЛСнинг Шарқий конференцияси жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. «Сиэтл Саундерс» эса 29 учрашувда 45 очко билан Ғарбий конференцияда тўртинчи ўринда қолди.

МЛС — АҚШ. Мунтазам чемпионат
Интер Майами (Майами) — Сиэтл Саундерс (Сиэтл) — 3:1
Голлар: Альба 12, Месси 41, Фрэй 52 – Варгас 69.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг