МЛС. «Интер Майами» жанговор дуранг қайд этди, Месси тўлиқ ўйин ўтказди
Лео гол ура олмади.
ФОТО: Getty images
МЛС 7-туридан ўрин олган «Интер Майами» ҳамда «Ню-Йорк Ред Буллз» жамоалари ўртасидаги беллашув бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Майами клуби сафида Месси майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Бу натижадан сўнг «Интер Майами» 12 очко билан умумий турнир жадвалининг 10-поғонасида қайд этилган бўлса, «Ню-Йорк Ред Буллз» 11 очко тўплаган ҳолда 15-ўринни банд этган.
МЛС. 7-тур
Интер Майами — Ню-Йорк Ред Буллз 2:2
Голлар: Силветти 45+1, Бертераме 55 — Рувалкаба 15, Меҳмети 77.
Розикжон Султонмуродов
Журналист