MLS. «Интер Майами» сафарда «Нью-Йорк Сити»ни қийинчилик билан мағлуб этди
Шимолий Америка олий лигаси (MLS) 5-тури доирасида «Нью-Йорк Сити» ҳамда «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. Нью-Йоркдаги «Янки» стадионида кечган муросасиз учрашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди.
Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ меҳмонлар ҳимоячиси Гонсало Лухан ҳисобни очди. Бироқ 17-дақиқада мезбонлар яримҳимоячиси Николас Фернандес мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Агустин Охеда «Нью-Йорк Сити»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан атиги икки дақиқа ўтиб, «Интер Майами» сардори Лионел Месси мувозанатни тиклади. 74-дақиқада эса Микаэл дос Сантос Силва меҳмонларнинг ғалаба голини киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
MLSнинг бешта туридан сўнг «Интер Майами» 10 очко билан Шарқий конференцияда учинчи ўринда бормоқда. «Нью-Йорк Сити» ҳам ўз ҳисобида 10 очкога эга бўлиб, жадвалнинг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди.