MLS. «Интер Майами» сафарда «Лос-Анжелес»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
АҚШда MLSнинг янги мавсуми старт олди. 1-турнинг марказий учрашувида юлдузли таркибга эга «Интер Майами» сафарда «Лос-Анжелес» меҳмони бўлди.
Ўйин кутилмаган ҳолда мезбонларнинг тўлиқ устунлиги остида ўтди. «Лос-Анжелес» вакиллари — Давид Мартинес, Дени Буанга ва Натан Ордас бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилиб, якуний 3:0 ҳисобини таъминлашди.
Шунинг эътиборлики, яқинда «Лос-Анжелес» сафига қўшилган жанубий кореялик юлдуз Сон Хён Мин дебют ўйинидаёқ самарали узатмани (ассист) амалга ошириб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
«Интер Майами» устози асосий таркибда Лионел Месси ва Родриго Де Паулга ишонч билдиради. Ҳар икки футболчи 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, бироқ мезбонлар ҳимоясини ёриб ўтишда ожизлик қилишди. Иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилган Луис Суарес ҳам вазиятни ўзгартира олмади.
Шу тариқа, «пуштиранглар» янги мавсумни йирик мағлубият билан бошлашди.
MLS. 1-тур
«Лос-Анжелес» — «Интер Майами» 3:0
Голлар: Мартинес, Буанга, Ордас.