МЛС. «Интер Майами» сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан дубл ва ассист
Аргентиналик футболчи яна майдонни голсиз тарк этмади.
ФОТО: Getty images
МЛСнинг навбатдаги турида “Нью-Йорк Сити” ўз майдонида “Интер Майами”ни қабул қилди.
Учрашув Нью-Йорк шаҳридаги “Сити Филд” стадионида ўтказилди ва меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 4:0.
Меҳмонлар сафида Лионель Месси дубль қайд этди ва бир голга узатма берди. Шунингдек, уругвайлик Луис Суарес ва аргентиналик Бальтасар Родригес ҳам биттадан гол муаллифи бўлишди.
Шу тариқа, “Интер Майами” учун бу кетма-кет учинчи ғалаба бўлди.
АҚШ — Major League Soccer (МЛС)
25 сентябрь 2025 йил, пайшанба. 02:30 (МСК)
Нью-Йорк Сити — 0:4 — Интер Майами
Голлар: 0:1 — Родригес (43'), 0:2 — Месси (74'), 0:3 — Суарес (83'), 0:4 — Месси (86')
Розикжон Султонмуродов
Журналист