locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

MLS. «Интер Майами» Месси ва Суареснинг голлари эвазига сафарда «Торонто»ни мағлуб этди

Ҳозирда флоридаликлар Шарқий Конференция турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

MLSнинг 2026 йилги мавсуми доирасида Канаданинг «Торонто» ҳамда Флориданинг «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда меҳмонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 44-дақиқасида Родриго Де Паул меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 56-дақиқада эса Луис Суарес Лионель Мессининг узатмасидан сўнг жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади. 73-дақиқада Серхио Регилон ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди, ушбу голда ҳам Месси ассистентлик қилди. 75-дақиқада эса Лионель Мессининг ўзи рақиб дарвозасини ишғол этди.

Меҳмонлар сафида Эмилио Аристисабал 82-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса, 90-дақиқада ўзининг иккинчи голини уриб, дубл қайд этишга муваффақ бўлди.

Ушбу ўйиндан сўнг, «Торонто» 14 очко билан Шарқий конференция турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. «Интер Майами» эса 22 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг