locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

MLS. «Интер Майами» голларга бой ўйинда ғалаба қозонди. Суаресда хет-трик

Месси икки ассист қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
MLS. «Интер Майами» голларга бой ўйинда ғалаба қозонди. Суаресда хет-трик
ФОТО: Getty images

«Интер Майами» МЛС мунтазам чемпионати доирасида ўз майдонида «Филадельфия»ни 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар сафида Херман Бертераме (13- ва 41-дақиқалар), 39 ёшли Луис Суарес (29-, 44- ва 81-дақиқалар) ҳамда Родриго де Пауль (90+3-дақиқа) гол муаллифига айланишди. Лионель Месси иккита голли узатмани амалга оширди. У 73-дақиқада жароҳати туфайли захирага олинди.

Шу тариқа, «Интер Майами» Шарқий конференция жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди (15 та ўйиндан сўнг 31 очко). «Филадельфия» (15 та ўйиндан сўнг 7 очко) эса 15-поғонада бормоқда.

MLS, 25 май.
Интер Майами — Филаделфия 6:4
Голлар: Бертераме 13, 41 (дубл), Суарес 29, 44, 81 (ҳет-трик), де Паул 90+3 — Илоски 3, 10 (пен), 45+8 (пен, ҳет-трик), Дамиани 20.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг