Митрович «Ал-Ҳилол» билан шартномасини бекор қилади
ФОТО: Getty images
Ҳужумчиси Александр Митрович тез орада “Ал-Ҳилол”дан “Ар-Райян”га ўтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, сербиялик 30 ёшли футболчи ва Саудия клуби шартномани муддатидан олдин бекор қилишга келишиб олган. У эркин агент сифатида Қатар клуби билан битим имзолайди.
Қатарликлар сафида йилига тахминан 8 миллион евро атрофида маош олиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Митроич 2023 йилнинг августидан буён “Ал-Ҳилол”да тўп суради. Бу даврда футболчи 79та ўйинда 68та гол урди ва 15та голли узатмани амалга оширди.
У аввалроқ “Андерлехт”, “Ньюкасл”, “Фулхэм” ва бошқа жамоаларда ҳам ўйнаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист