locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Миср ЖЧ — 2026даги илк ғалабасини қўлга киритди

Салоҳдан гол ва ассист.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Миср ЖЧ — 2026даги илк ғалабасини қўлга киритди
ФОТО: Getty images

Жаҳон чемпионатининг “G” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Янги Зеландия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Миср 3:1 ҳисобига ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Янги Зеландия сафида Финн Сурман гол уриб, терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди.

Бироқ иккинчи бўлимда мисрликлар ўйин тизгинини ўз қўлига олди. 59-дақиқада Мустафо Зико ҳисобни тенглаштирган бўлса, 67-дақиқада Муҳаммад Салоҳ жамоасини олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада эса Трезеге учинчи голни киритиб, Мисрнинг ишончли ғалабасини таъминлади. Ушбу голга ҳам Муҳаммад Салоҳ ассистентлик қилди. Шу тариқа, Миср мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Янги Зеландия Бельгияга қарши майдонга тушади, Миср эса Эрон билан куч синашади. Ҳар икки учрашув жорий йилнинг 27 июн куни бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг