Миср нимчорак финалда! Австралия Жаҳон чемпионатини тарк этди
2026-йилги Жаҳон чемпионати 1/16 финалидан ўрин олган Австралия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида тугади. Пеналтилар сериясида эса Миср футболчилари 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Учрашувдаги ҳисоб 13-дақиқада Миср ярим ҳимоячиси Имом Ашур томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 55-дақиқасида эса мисрлик ҳимоячи Муҳаммад Ҳани автогол муаллифига айланиб, Австралияга мувозанатни тиклаш имконини берди.
Асосий ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмаганидан сўнг, баҳс пеналтилар сериясига қадар давом этди. Унда Миср футболчилари аниқроқ ҳаракат қилиб, 4:2 ҳисобига эришди.
Муҳаммад Салоҳ бошчилигидаги Миср терма жамоаси эндиликда 1/8 финалда Аргентина – Кабо-Верде жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.