Миср клуби Шерзод Темировга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистонлик форвард Ироқ чемпионатида 28 та гол уришга муваффақ бўлди.
ФОТО: Getty images
Ироқнинг “Эрбил” жамоасида тўп сураётган ўзбекистонлик форвард Шерзод Темиров фаолиятини Мисрда давом эттириши мумкин.
Гап шундаки, “Ал Ахли” жамоаси Темировга қизиқиб қолган ва уни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Ўзбекистонлик форвард Ироқ чемпионатида 28 та гол уришга муваффақ бўлди. Ҳозирда у мамлакат чемпионати тўпурарлар рўйхатида яққол пешқадамлик қилмоқда.
“Ал Аҳли” эса Мисрнинг энг кучли ва номдор жамоаларидан бири ҳисобланади. Бу клуб Африка Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиққан, клублар ўртасида мундиалларда ҳам қатнашган.
Шерзод эса Фабио Каннаваро бошқарувида жаҳон чемпионатига йўл олиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатига киритилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист