locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мирзохид Ғофуров: «Турдан-турга ўйинимиз янада кучайиб боради»

Футболчи клуб матбуот хизматига интервью берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мирзохид Ғофуров: «Турдан-турга ўйинимиз янада кучайиб боради»
Фото: Металлург ПФК

"Металлург" сардори Мирзохид Ғофуров клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Аввалги турда Республика ФА жамоаси билан баҳсда икки очко йўқотдик, деб ҳисоблайман. Рақибга ҳурматни сақлаган ҳолда, яратган вазиятларимизни ярмидан фойдаланганимизда йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлардик. Афсуски, омад шу куни биздан юз ўгирди. Қўшимчасига рақиб дарвозабонини эътироф этиш лозим. У чиндан яхши ўйин ўтказди.

Ҳакамлик ҳақида фикрларим, гапларим кўп, аммо ҳозир уларни айтганимнинг фойдаси йўқ. Натижа барибир ўзгармайди-ку.

Мавсумга қолган жамоалардан кўра камроқ вақт тайёргарлик кўрган бўлсак-да, ҳеч бир жабҳада қолишмасликка ҳаракат қиляпмиз. Ишончим комил, турдан турга ўйинимиз янада кучайиб боради. Дастлабки икки баҳсда очко ололмагани аксинча TerDU жамоасини хавфлироқ қилади. Умуман олганда PRO-Лига жамоалари бизга қарши ўзгача иштиёқ билан ҳаракат қилиши табиий. "Металлург" олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли биз рақиб ким бўлишига қарамай, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Ўз уйимизда бўладиган баҳсларда эса мухлислар қўллаб-қувватлаши билан бу ишни амалга ошириш янада осонроқ бўлади, деб умид қиламан. Олдинда турган икки учрашувни Бекободда ўтказамиз ва 6 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз".

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг